Европанинг 2022 йилги энг яхши ёш футболчиси аниқланди
Дортмунднинг "Боруссия" клуби етакчиларидан бири Жуд Беллингем Европанинг энг яхши ёш футболчиси сифатида тан олинди. Англялик ҳужумчи IFFHS, яни, Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси томонидан мазкур мукофотга сазовор бўлди.
19 ёшли футболчи 2020 йилнинг ёзидан буён дортмундликлар сафида тўп тепмоқда. Унинг "арилар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 30 июнида якунланади.
"Transfermarkt" портали Жуднинг ҳозирги нархини 110 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022/2023 йилги мавсумда Беллингем Германия Бундеслигасида 18 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар