Европанинг энг қўпол ўйинчиси Ла Лигага йўл олади

  • 17 август, 2021, 21:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Боруссия” ярим ҳимоячиси Томас Дилейни фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши кутиляпти.

Tecno

Дания терма жамоасининг 29 ёшли футболчисига “Севилья” харидор бўляпти ва бу трансферни имкон қадар тезроқ якунлашни мўлжалламоқда.

Ҳозиргача эришилган келишувга кўра, Дилейнига уч йиллик шартнома берилади. Андалусияликлар бу трансфер учун дортмундликларга беш миллион евро ўтказади.

Томас Дилейни Европа чемпионатида рақибларига нисбатан 15 маротаба қоида бузиб, мусобақанинг энг қўпол футболчиси, деб эълон қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!