Европанинг энг ёш футболчиси ким бўлади?
Tuttosport нашри Европанинг 21 ёшгача бўлган энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy мукофотига якуний номзодларни эълон қилди.
Унга кўра ушбу мукофот Жоау Фелиш ("Атлетико"), Жейдон Санчо ("Боруссия" Дортмунд) ва Кай Хаверцлардан ("Байер") бирига насиб этади.
Golden Boy мукофоти 27 ноябрь куни Рим шаҳрида тантанали тарзда топширилади.
Маълумот учун, 20 ёшли Фелиш жорий мавсум 11 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. 19 ёшли Санчо эса 8 та ўйинда 4 та гол урди. 20 ёшли Хаверц эса 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар