Европанинг икки гранд клуби Холанд сўраётган маошни тўлашга қодир эмас!

"Боруссия" ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг Европанинг топ клубларидан бирига трансфери бекор бўлиши мумкин.

"AS" хабарига кўра, футболчи учун "Барселона" ва "Реал" клублари асосий даъвогар бўлиб турганди. Икки клуб ҳам Холанд сўраётган маошни тўлашга қодир эмас, дея қўшимча қилмоқда испан нашри. Норвегиялик форвард йилига 12 миллион евро ишлаб олмоқчи. 

Аввалроқ, ҳужумчига "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Челси" клублари қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!