Европанинг кучли бешлик чемпионатларида "Наполи"га тенг келадигани йўқ!
Италиянинг “Наполи” клуби жорий мавсум Европанинг кучли бешлик чемпионатларида иштирок этаётган 98 та жамоа орасида бош билан урилган голлар сони бўйича пешқадам бўлиб турибди.
Неаполликлар ушбу голларнинг 17 тасини чемпионат ўйинларида киритган – бу эса кўрсаткич рекорд ҳисобланади. Уларнинг аксариятига, албатта, нигериялик кучли ҳужумчи Виктор Осимхен муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, “Наполи” ўзининг XXI асрдаги илк чемпионлигини қўлга киритишга жуда яқин турибди. Жамоанинг олдинги икки чемпионлиги Диего Марадона даврида қўлга киритилган (1987, 1990 йил).
Фикрлар