Европанинг машҳур клуби Бензема билан музокара бошлади
Карим Бенземанинг номи яна “Олимпик Лион” жамоаси офисида баралла янграй бошлади. Франциянинг машҳур клуби ўзи тарбиялаган юлдузги яна ортга қайтариш масаласини кўриб чиқмоқда.
Бензема Саудия Арабистони Профессионал лигасида “Ал-Иттиҳод” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда ва жорий мавсум охирида унинг амалдаги шартномаси тугайди. Бу Каримнинг Европа футболига қайтишига йўл очади.
Ўз навбатида, Бензема ўз келажаги ҳақида якуний қарор қабул қилмаганини аниқ айтди. Сўнгги баёнотларида у Саудия Арабистонидаги фаолиятини таҳлил қилишда давом этишини ва ҳар қандай қадами унинг шахсий ва профессионал ҳаётига мос келиши кераклигини тушунтирди.
Франциядан келган хабарларга кўра, “Лион” раҳбарияти “Олтин тўп” соҳибига бир ярим йиллик шартнома ва яна келишувни бир йилга узайтириш имкониятини таклиф қилишга тайёр.
Трансфер бўйича экспертлар 37 ёшли форвард Европага қайтиш имкониятини қўлдан чиқармаслигини таъкидлаяпти. Демак, яна бир юлдуз Европа футболига қайтиши кутиляпти.



Фикрлар