Европанинг тўртта гранди "Тоттенхэм" ҳимоячисини нишонга олди

  • 23.01.2026 18:27
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Тоттенхэм" марказий ҳимоячиси Микки дан де Вен фаолиятини гранд клублардан бирида давом эттириши мумкин.

Tecno

Хабарларга кўра, "шпорлар" ҳимоячиси Микки ван де Вен яқин келажакда клубини алмаштириши мумкин. "Тоттенхэм" 24 ёшли футболчини камида 115 миллион евро талаб қилиши кутилмоқда. Манбада ёзилишича, нидерландиялик ҳимоячи учун Мадриднинг "Реал", Мюнхеннинг "Бавария" шунингдек АПЛнинг икки клуби "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ливерпуль" клублари кураш олиб бориши мумкин. Ҳимоячи Лондон клуби билан шартнома узайтиришни истамаяпти. У ўзини янги жамоада синаб кўришни мақсад қилган. "Трансфермаркт" портали футболчини 65 миллион еврога баҳолаган.

Маълумот учун, Ван де Вен жорий мавсумда, 29та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол урди ва битта голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!