Эхсони Паншанбе яна Ўзбекистонга қайтадими?
Мухлисларга яхши таниш бўлган тожикистонлик ярим ҳимоячи Эхсон Паншанбени айниқса “Навбаҳор”даги фаолияти орқали кўпчилик эслаб қолган.
Шу йили ёзда Эроннинг “Зоб Ахан” клубига кўчиб ўтганди. Лекин охирги маълумотларга қараганда, футболчи яна Ўзбекистон чемпионатига қайтиши мумкин. Бу борада Суперлига клублари томонидан Паншанбега “ов” бошланган.
Sports.uzга маълум бўлишича, Эхсонига “Нефтчи”, “Пахтакор”, АГМК каби клублар қизиқиш билан қарамоқдалар. Булардан ташқари, уни ўз сафида кўриш истагида бўлган яна бошқа жамоалар ҳам бор.
Паншанбе яна Суперлигага қайтадими-йўқми? Бу саволга тез орада жавоб топсак ажаб эмас.
Фикрлар