Эхсони Паншанбе "Зоб Ахан" сафида ўзини кўрсатишни бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Яқинда “Навбаҳор”дан Эроннинг “Зоб Ахан” клубига кўчиб ўтган тожикистонлик ярим ҳимоячи Эхсони Паншанбе янги жамоаси сафида дастлабки ўйинда иштирок этди.

Аниқроғи, “Зоб Ахан” Исфахонда “Фажри Сипаси-Шираз”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Мазкур баҳсда “Зоб Ахан” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Янги жамоаси либосида майдонга тушган Паншанбе голлардан бирида иштирок этган ҳолда дастлабки ассист вазифасини бажарди. Унинг ўйини мураббийларда илиқ таассурот қолдирди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!