"Эйбар" - "Реал": Матнли трансляция
Испания Ла Лигаси 14-туридан ўрин олган "Эйбар" - "Реал" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+3'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Васкес ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўйди.
- 90+1'

Бигаснинг қулай вазиятдан берган зарбасини Куртуа қайтарди.
- 90+'

Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Посонинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 85'
Васкес ҳужумда қоидани бузди.
- 83'
Жарима майдони ичида тўп Рамоснинг қўлига теккандек кўринди. Ҳакам ВАРни кўрди. Ҳаммаси жойида, пенальти йўқ.
- 80'
Сальватьерранинг жарима майдони томон узатмаси ўтмади.
- 77'
Кевин Родригес ҳужумда фол ишлатди.
- 74'
Асенсионинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 73'

Модрич ва Родриго ўрнига Вальверде ва Асенсио майдонга тушмоқда.
- 72'

Инуи ўрнига Леон майдонга ташланади.
- 68'

Родригонинг зарбасини Дмитрович оёқлари билан қайтарди.
- 64'

"Эйбар"нинг кетма-кет 2 та бурчак зарбаси самара келтирмади.
- 62'
Карвахалнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 60'
Сальватьеррадан яна бир зарба. Ноаниқ.
- 58'
Модрич ўзига узатилган тўпни бўйсундиришда хатога йўл қўйди. Рақиблар уни тепиб юборди.
- 56'

"Эйбар" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 53'

Крооснинг узатмасига шериклари аниқ зарба бера олмади.
- 50'
Сальватьерранинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади.
- 48'

Бензема офсайдда қолиб кетди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Рамоснинг жаримадан тепган тўпи дарвоза устидан ўтиб кетди.
- 43'

Арбилья сариқ карточка ишлаб олди.
- 40'
"Қироллик клуби" хотиржам тўпни назорат қилмоқда.
- 36'

Бенземанинг голи офсайд сабаб бекор қилинди.
- 33'
"Эйбар" "Реал" жарима майдони атрофида штурм уюштирмоқда.
- 30'
"Реал" ҳимояланмоқда.
- 28'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кике олис масофадан Куртуа дарвозасини ишғол қилди.
- 27'
"Эйбар" футболчисининг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб қолишди.
- 23'
Инуи "Эйбар" сафидаги энг фаол футболчи бўлиб турибди.
- 20'
Мезбон футболчисининг зарбаси анчагина ноаниқ чиқди.
- 18'
"Эйбар" ўйинни мутлақ бой бериб қўймоқда.
- 16'
Бензема Модричнинг чиройли узатмасини дарвозага аниқ йўллай олмади.
- 13'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бенземанинг узатмасини Модрич дарвозага жойлаб қўйди.
- 11'
Тезкор гол "Реал"га қўшимча ишонч тақдим этди. Улар тўпни ўзида сақлаб турибди.
- 9'
"Эйбар" ўзига келиб олиши зарур.
- 7'

Васкеснинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.
- 6'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бензема илк ҳужумниёқ голга айлантирмоқда. Родригонинг узатмасига ва Каримнинг тўпни тўхтатиб олиш техникасига гап йўқ!
- 5'
Варан рақибига жарима майдонига кириб кетишга йўл қўймади.
- 5'
"Эйбар" ҳужуми ноаниқ пас туфайли тўхтади.
- 3'
"Реал" тўпни назорат қила бошлади.
- 1'
Инуи Куртуа дарвозасидан бироз олдинга чиққанини кўриб қолди. Аммо зарба ўхшамади.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Испания Ла Лигаси 14-турида "Реал" "Эйбар" майдонида меҳмон бўлади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.



Фикрлар