"Эйндховен кубоги". Боксчиларимизни тўхтата олишмаяпти!

  • 9 июнь, 02:51
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 1
  • Бокс
CHERY AUTO

"Эйндховен кубоги" ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб келди. Кун давомида 3 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилди.

Tecno

Абдумалик Халоков -60 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда, мезбон Маҳмуд Ал Чабтунни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев -70 кг вазнда озарбайжонлик Наби Исгандаровни 5:0 ҳисобида енгди. Ушбу баҳсдан сўнг, "World Boxing" ташкилоти президенти Борис ван дер Ворст боксчимиз билан учрашиб, унинг жанги кечанинг энг яхши ярим финалларидан бири бўлганини таъкидлади.

Тўрабек Хабибуллаев эса кунни чиройли ғалаба билан якунлади. Чарм қўлқоп устамиз -90 кг вазнда қозоғистонлик Тоғамбай Сағиндикга қарши рингга кўтарилиб, 5:0 ҳисобида рақиб устидани ғалаба қозонди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
09/06/2025 08:22
койил!
боксчиларимиз футболчидардан зур!