"Эйр Форс" мураббийи "Пахтакор" билан кечган ўйин ҳақида нималар деди?

Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Эйр Форс" - "Пахтакор" учрашуви 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан якунланганидан хабардорсиз. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ироқликлар бош мураббийи Аюб Одишо қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Биринчи таймда улар тўлиқ устунлик намойиш этганини тан олишимиз зарур. Иккинчи бўлимда эса, биз ўз ўйинимизни топиб олдик ва яхши ҳаракатларни амалга оширдик. 

Ўз ўйинимизни аъло даражада кўрсатиш ва рақибнинг заиф томонларидан фойдаланишни мақсад қилгандик. Аммо вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Ҳужум учлигимиз кутилганидек самарали ҳаракат қила олмади. Умуман олганда, адолатли натижа қайд этилди, деб ўйлайман. 

Тўп билан бўлганимизда ярим ҳимоямиз яхши ҳаракат қилди, лекин прессингда муаммоларимиз бор. Футболчилар бу каби мусобақаларда бўладиган босимдан тўғри чиқиб кетишлари зарур. Бу гаплар айниқса ҳужумиларимизга тегишли. 

Биз рақиб жарима майдони атрофидаги ҳаракатларимизни ривожлантиришимиз керак", - деди Одишо. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!