Эзри Конса собиқ клуби «Астон Вилла»га қарши «Арсенал»да дебют қилишга тайёр

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

28 ёшли футболчи ўтган ҳафта “Астон Вилла”дан “Арсенал”га 51 миллион фунт эвазига кўчиб ўтди. 

“Арсенал”нинг ёзги янги хариди Эзри Конса душанба куни кечқурун ўзининг собиқ жамоаси “Астон Вилла”га қарши баҳсда дебют қилишга тайёр турибди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Микел Артета маълум қилди.

Конса ўтган ҳафта “Вилла Парк”дан “Арсенал” сафига қўшилган эди. Англия терма жамоаси аъзоси 2019 йилдан бери айнан шу клуб шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.

У жамоа ихтиёрида. Охирги кунларда жуда яхши машғул бўлди, шунинг учун менимча, у таркибга киритилиши мумкин”, — деди Артета пайшанба куни кундузги матбуот анжуманида. Премьер-лига чемпиони “Арсенал” мавсумдаги иккинчи тур учрашувини сафарда Унаи Эмери бошқарувидаги “Астон Вилла”га қарши ўтказади.

Консанинг “Вилла Парк”ка қайтиши мураббийни ташвишга солмаётгани айтилди.

Бу мени умуман хавотирга солмаяпти", — деди Артета. — Агар футболчининг ўзини тутишида, кайфиятида нимадир ўзгариш кўрсам, эҳтимол, саволлар туғиларди.

Лекин Эзрини биринчи кундан бери кузатиб, унинг характерини яхши билган ҳолда ва у билан олдин ишлаганлардан олган фикр-мулоҳазаларимни инобатга олсам, бу масала мен учун муаммо эмас”.

Агар Конса асосий таркибда майдонга туширилса, у ўнг қанот ҳимоясида Бен Уайтнинг ўрнини эгаллаши ёки марказда Габриэл билан бирга ўйнаб, Кристиан Москерани захирага қолдириши мумкин. Ушбу икки футболчи “Эмирейтс”да “Ковентри Сити”га қарши 3:0 ҳисобидаги ғалабада асосий таркибда майдонга тушган эди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!