Фабиньо "Ливерпуль" билан хайрлашди
Саудиянинг "Ал-Иттиҳод" клуби янги футболчиси Фабиньо сўнгги беш мавсум давомида ҳимоя ҳимоя қилган "Ливерпуль" билан хайрлашди.
"Мен ўз уйимни тарк этдим. Бу клубда мени биринчи кунданоқ жуда илиқ кутиб олишди. Мен ўзимни оила аъзосидек ҳис қилдим. Шу беш йил ичида мен футболчи ва инсон сифатида ўсдим. Мен бу клубни жуда яхши кўраман”, - деди бразилиялик ярим ҳимоячи ижтимоий тармоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фабиньо Саудия клуби билан 2026 йилнинг ўрталарига қадар ҳисобланган меҳнат шартномасини имзолаган эди.
Фикрлар