Фабиньо "Ливерпул"га келаси 10 ўйинда ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Англия нашрлари хабарига кўра, "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Фабиньо жароҳат сабаб 4-6 ҳафта давомида жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Бразилиялик футболчи Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи "Наполи"га қарши ўйинда тўпиғидан жароҳат олган эди. Футболчи яқин вақтлар ичида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади.

Агар биринчи кўрик натижалари ўзгармаса 26 ёшли ярим ҳимоячи "қизиллар"нинг энг тиғиз тақвимида майдонга туша олмайди.

Маълумот ўрнида, Фабиньо мавсум давомида "Ливерпуль" либосида 19 ўйинда майдонга тушган ва битта гол киритишни уддалаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!