Фабио Фоньини ғалабасини марҳум футболчи хотирасига бағишлади

Италиялик Фабио Фоньини Сан-Паулодаги турнирда зафар қучгани ҳақида хабар берган эдик.

У мазкур турнирдаги ғалабасини Италиянинг "Фиорентина" клуби ҳимоячиси марҳум Давид Асторинга бағишлади.

Эслатиб ўтамиз, Давид 4 март куни Удинезе шаҳридаги меҳмонхонада ўлик ҳолда топилган эди.

astori

"Италия спорти учун бу кун жуда оғир бўлди. Умид қиламанки менинг ғалабам бу қайғули кунни бироз бўлса-да, ёритади.Мен бу ғалабамни Асорти ва унинг оиласига бағишлайман. Биз шаҳсан таниш эмас эдик. Бироқ дўстларим уни жуда ажойиб ва яхши инсон дея тарифлашди", - дейди Фоньини.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!