Фабио Фоньини ўтган йилдан буён қум қопламали кортларда ғалаба қозона олмаяпди

Марокашда Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан эркаклар ўртасида қум қопламали кортда "Grand Prix Hassan II" мусобақаси ўтказилмоқда.

Унда италиялик Фабио Фоньини чехиялик Иржи Веселга 6:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бу эса Фабио учун қум қопламали кортлардаги қаторасига бешинчи мағлубияти бўлди.

Сўнгги маротаба Фоньини бундай кортда 2018 йилнинг июль ойида Бостад шаҳрида ўтган мусобақада ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!