Фабио Каннаваро Отабек Шукуров жамоасини бошқариши мумкин

Италиялик афсонавий ҳимоячи Фабио Каннаваро Туркиянинг “Фотиҳ Карагумрук” клуби бош мураббийига айланиши мумкин.
Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, яқинда турк клуби вакиллари ва италиялик мутахассис ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Шартноманинг расмий имзоланиши яқин кунларда бўлиб ўтади.
Бунгача турк жамоасини яна бир афсонавий италиялик Андреа Пирло бошқарган. У май ойида клубни тарк этганди. Айни дамда "Фотих Карагумрук" сафида легионеримиз Отабек Шукуров ўйнамоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
01/07/2023 23:07
Причем бу ерда Шукуров????