Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасидаги статистикаси билан танишинг
Италиялик мутахассис Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати арафасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди.
Канадага қарши баҳс мураббий учун терма жамоа бошқарувидаги 7 учрашув бўлди. Афсуски, мазкур ўйинда вакилларимиз 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шу вақтгача "оқ бўрилар" Каннаваро бошчилигида ўтказган 7 та учрашувнинг 5 тасида ғалаба қозонган бўлса, 2 тасида мағлуб бўлди. Жамоа ушбу баҳсларда рақиблар дарвозасига 17 та гол урган ва ўз дарвозасидан 12 та тўп олиб чиққан.
Шу тариқа, Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасидаги мағлубиятлари сони иккитага етди.
Маълумот учун, вакилларимиз навбатдаги ўйинни Нидерландия терма жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар