Фабио Капелло: Лукаку жаҳон даражасидаги футболчи эмас

Италиялик машҳур мутахассис Фабио Капелло А Сериянинг жорий мавсумидаги дастлабки 2-тури ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Менга ҳаммадан ҳам кўпроқ “Ювентус”нинг ўйини ёқди, айниқса “Наполи”га қарши ўтган ўйиннинг 1-бўлими. Шу билан бир қаторда “Наполи”нинг ҳимоядаги ўйинлари мени ҳайрон қолдирмоқда.

Қолган барча жамоалар 1-турда яхши ўйнашди, 2-турда эса аксинча. Менга шунингдек “Лацио” ҳам ёқди. Римликлар ҳар иккала турда ҳам ёмон ўйнашмади.

Лукаку – яхши футболчи ва ҳозирча ёмон ҳаракат қилмаяпти. У пенальтидан ва дарвозабоннинг хатосидан фойдаланиб 2та гол урди. Ромелу майдонда фойдали футболчи, аммо у жаҳон даражасидаги футболчи эмас”, - дейди  Капелло.

Маълумот учун, “Интер” Лукакуни 65 млн евро эвазига сотиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!