Фабио Капелло: "Миланнинг аввалги ҳолатига қайтаётганлиги қувонарли ҳолат"
Фабио Капелло "Милан” ва жамоа бош мураббийи Пауло Фонсекани "Интер" устидан қозонилган ғалабадан кейин мақтаб ўтди.
"Фонсека кўп мақтовларга лойиқ. Ҳужумдаги Абраҳам ва Мораталарнинг ўйини менга жуда ёқди. Улар жарима майдончасида қандай ҳаракат қилишни, жамоага ёрдам беришни, очиқ ўйин зоналарини яратиш учун нима қилиш кераклигини, босим ўтказишни ва кўп югуришни билишади. "Милан"нинг ғалабаси жамоадаги футболчиларнинг ўйинга бўлган муносабати, фидойиликка тайёрлигидан бошланди. Мен Абраҳам ва Моратанинг ишончли ўйинларига ишонишда давом этган бўлардим.
Дербидаги ғалаба Фонсекага кўпроқ хотиржамлик берди, албатта. "Милан" турнир жадвалида "Интер"га етиб олди. Биз чемпионатнинг бошида турибмиз. Ҳали олдинда бизни узоқ ва шиддатли мавсум кутиб турибди. Шу билан бирга, бу мағлубият нерадзурриларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди деб ўйлайман. Муваффақиятсизликлар содир бўлиши табиий ҳол. Бу баъзида кутилмаган ва оғриқли тарзда келиши мумкин", - деди "Милан"нинг собиқ бош мураббийи.
Фикрлар