Фабрегас Аргентина терма жамоасига антиқа таклиф билан мурожаат қилди (фото)
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас кеча Исроил билан ўйини бекор бўлган ва ЖЧ-2018 олдидан сўнгги назорат ўйини учун рақиб излаётган Аргентина терма жамоасига ғалати таклиф билан мурожаат қилди.

Испаниялик футболчи махсус графика ёрдамида мундиалга бормайдиган юлдузлардан таркиб топган жамоани шакллантирган ва айнан улар Аргентинага қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиши мумкинлигини ёзган.

Фабрегас ушбу жамоа таркибига ўзидан ташқари Буффон, Бельерин, Байи, Ван Дейк, Алонсо, Гётце, Наингголан, Сане, Жеко ва Бэйлларни киритди.