Фабрегас Европа лигасининг илк баҳсида
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас тиззасидан олган жароҳатидан тузалиб, сафга қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 31 ёшли испаниялик футболчи жамоанинг умумий гуруҳида ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ шуғулланмоқда. Мавсум стартини ўтказиб юборган Фабрегас яқинлашиб келаётган ўйинларда “аристократлар”га ёрдам бериши мумкин.

Маълумотларга қараганда Фабрегас катта эҳтимол билан 20 сентябрь куни УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқичининг илк турида ПАОКга қарши ўйинда майдонга тушади.