Фабрегас кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи
Ads

“Челси” ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳламоқда. 31 ёшли футболчи бу мавсум АПЛда атиги 3 та ўйинда майдонга тушган.

Мен “Стэмфорд Бриж”да бахтлиман, аммо барча футболчилар кўпроқ ўйнашни хоҳлашади. Мен ҳеч ким билан музокаралар олиб бормадим, бироқ менинг шартнома мавсум якунида тугайди. Бу январда бошқа жамоалар билар алоқага чиқишим кераклигини англатади. Кўплаб жамоалар қизиқиш билдирмоқда. Мавсум охирига қадар “Челси”да қоламанми? Ҳозир ҳа деб жавоб бера оламан, – дейди Фабрегас.