Фабрегасга Италиядан яна бир харидор пайдо бўлди
Ads

"Челси" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегасга Италиядан яна бир харидор пайдо бўлди.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли испаниялик футболчига Миланнинг “Интер” клубидан ҳам жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. “Нерадзуррилар” “Реал”дан Лука Модрични сотиб олишолмагач, бор эътиборларини айнан Фабрегасга қаратишган.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Фабрегасга Миланнинг бошқа бир жамоаси – “Милан”дан таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.