Фабрицио Романо Алонсонинг "Ливерпуль"ни бошқариши ҳақидаги гапларга ойдинлик киритди

  • 26.01.2026 17:12
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг "Ливерпуль"ни бошқариши ҳақидаги гапларга муносабат билдирди. 

"Менда "Ливерпуль"нинг Алонсо агентлари билан расмий алоқалар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Хаби иложи борича тезроқ қайтмоқчи. "Ливерпуль"да унинг вариантини аввал ҳам кўриб чиқишган ва ҳозир ҳам бу фикрдан қайтганлари йўқ. Агар клубда ўзгариш қабул қилинса, у асосий вариант бўлади, аммо ҳозирча ҳеч қандай янгилик йўқ", - деди Романо.

Маълумот учун, Арне Слот бошчилигидаги мерсисайдликлар чоршанба куни Европа Чемпионлар лигасида "Қорабоғ"га қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!