Фабрицио Романо: "Барселона" ва "Ювентус" АПЛ ҳимоячисини нишонга олди
"Барселона" ва "Ювентус" клублари "Борнмут" ҳимоячиси Маркос Сенесининг вазиятини диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
28 ёшли аргентиналик футболчининг амалдаги жамоаси билан тузган шартномаси жорий мавсум якунига қадар амал қилади.

Жорий Англия Премьер лигаси мавсумида Сенеси 16 та учрашувда майдонга тушиб, учта голли узатма муаллифи бўлди.



Фикрлар