Фабрицио Романо: Бензема тез орада сўнгги қарорни қабул қилади
"Реал" футболчиси Карим Бензема ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Унинг амалдаги шартномаси 30 июнь куни ўз ниҳоясига етади. Франциялик ҳужумчи фаолиятни Саудия Арабистонида давом эттириш эҳтимоли бор.
Фабрицио Романо хабар беришича, Каримга "Ал-Иттиҳод"дан таклиф келган. Унга кўра, Бензема бир мавсумда 100 миллион евролик маош олади. У сўнгги қарорини яқин 24 соат ичида чиқаради, дея қўшимча қилди инсайдер.
Агарда 34 ёшли футболчи "Реал"да қолишни истаса, унга 2024 йилгача амал қиладиган битим таклиф қилинади. Бенземанинг ўрнига "Қироллик клуби" янги ҳужумчи излашни бошлаган. Вариантлар орасида Кейн, Ришарлисон ва Фирмино каби страйкерлар мавжуд.
Фикрлар