Фабрицио Романо "Челси"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини маълум қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Челси" бош мураббийлик лавозимига Лиам Росеньор тайинланиш арафасида. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Унга кўра, Росеньор "аристократлар" билан келишувга эришилганини тасдиқлаган. Мутахассиснинг айтишича, у яқин орада Лондон жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди.

"Мен дунёдаги энг йирик клублардан бири  "Челси"нинг янги бош мураббийи бўлиш арафасидаман", — деди мутахассис.

Маълумотларга кўра, томонлар ўртасида тўлиқ келишув мавжуд ва тайинлов яқин вақт ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!