Фабрицио Романо: "Галатасарай" ва "Наполи" Осимхен трансфери бўйича келишиш арафасида!

CHERY AUTO

Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, Туркия ва Италия грандлари Виктор Осимхен трансфери бўйича келишувни якунига етказмоқда. Айни пайтда шартноманинг молиявий жиҳатлари батафсил келишиб олинган:

Tecno

40 миллион евро дарҳол тўланади
35 миллион евро эса бир йилдан сўнг қопланади
Кейинги икки йил давомида уни Италия клубларига сотиш мумкин эмас – буни кафолатловчи махсус жазо шартномага киритилмоқда

Ҳозирча фақат битта жиҳат келишилмаган – бу эса футболчи кейинроқ бошқа клубга сотилганда "Наполи" оладиган фоиз (sell-on clause). Шу масала ҳал бўлса, келишув тўлиқ расмийлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!