Фабрицио Романо Роналду ҳақида муҳим маълумотларни очиқлади
"Ан-Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду сўнгги ўйинда иштирок этмади. Бу ҳолатнинг сабабини машҳур инсайдер журналист Фабрицио Романо очиқлади.
"Нега Криштиану Роналду ҳатто захира ўриндигида ҳам йўқ?
Кеча хабар қилинганидек, Роналду ҳозирча тайёр эмас, аммо бу ҳолат жисмоний тайёргарлик, жароҳат ёки ўйин дақиқаларини тежаш билан боғлиқ эмас.
Масала шундаки, Криштиану Саудия Профессионал лигасини бошқарувчи Давлат инвестиция жамғармаси (PIF) ҳамда айрим клубларнинг трансфер бозори, бюджет ва имкониятларни бошқариш услубидан норози.
Яъни ҳозирги вазиятда Роналду рози эмас. Бу Португалия ОАВларида тарқалган хабарлар бўлиб, ҳақиқат шуки, унинг қайдномадан тушиб қолиши майдондаги ҳолатга алоқадор эмас.
Ҳеч қандай жароҳат йўқ. У вазиятдан норози, айниқса "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Ҳилол" клубларининг Карим Бензема билан бевосита музокаралар олиб бораётгани фонида.
Карим Бензема "Ал-Ҳилол"га ўтиши мумкин, бироқ келишув ҳали якунланмаган. Ҳозирча музокаралар давом этмоқда ва яқин соатларда вазият ойдинлашиши кутилмоқда", — деб ёзди Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Фикрлар