Фабрицио Романо: "Роналдунинг Саудия клубига ўтиши шунчаки миш-миш"

  • 6 декабря, 2022, 06:55
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" клубида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Tecno

Ҳаттоки, португалиялик футболчи янги жамоаси таркибига январь ойидаги трансфер ойнасида бориб қўшилиши, томонлар аллақачон 2,5 йиллик шартнома борасида келишиб олган.

Аммо таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, бу гапларнинг барчаси шунчаки миш-миш. Роналду ҳеч қандай шартномага имзо чекмаган ва ҳали келажаги борасида бирор қарорга келмаган. У айни пайтда бор эътиборини Португалия билан Жаҳон чемпионатида яхши натижа қайд этишга қаратган.

Криштиану бошчилигидаги португаллар мундиал нимчорак финали доирасидаги баҳсни Швейцарияга қарши ўтказади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию