Факт! "Андижон" ўз тарихида учинчи бор "Локомотив"га йирик ҳисобда имкониятни бой берди

Тошкентдаги "Локомотив" стадионида кечган беллашувда "темирйўлчилар" 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

Голларга Анзур Исмоилов, Игор Елич, Темурхўжа Абдухолиқов ва Жамшид Искандеровлар муаллифлик қилишди.

Шу тариқа "Андижон" ўз тарихида учинчи марта "Локомотив"га йирик ҳисобда имкониятни бой берди. "Темирйўлчилар" ўзаро учрашувларда Тошкентда 2004 йил 5:1 ва 2014 йил 4:0 ҳисобида зафар қучишган эди ҳамда кечаги ғалаба бу борада учинчи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!