Факт! "Арсенал" 16 баҳснинг 14 тасида ғалаба қозонган

Микель Артета бошчилигидаги жамоа кеча "Брайтон"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. "Канонирлар" лиганинг кетма-кет 5-учрашувида ғалаба қозонди.

Умуман олганда, "Арсенал" жорий мавсум АПЛнинг 14 та баҳсида ғолибликни қўлга киритди. Лондон жамоаси ягона мағлубиятни 4 сентябрь куни "Манчестер Юнайтед" билан учрашувда (1:3) қабул қилиб олди. "Арсенал" 23 октябрь куни "Саутгемптон" билан ўйинда ҳам очко йўқотди (1:1).

Бугун иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити" билан орадаги фарқ 7 очкога етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!