ФАКТ! “Насаф” Қўқондаги охирги 5 учрашувдан 3 тасида ғалаба қозонган ва 2 марта дуранг ўйнаган
26 август куни Суперлигаси 18-турига старт берилади.
“Аждарлар” Суперлигаси 18-турида Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасининг меҳмони бўлишади.
“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви 27 август сешанба куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади.
Ўзаро учрашувлар тарихидан
Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 21 бор куч синашишган. Натижалар “аждарларнинг” устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 14 учрашувда “Насаф”, 4 ўйинда эса “Қўқон-1912” ғалабага эришган. 3 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 40:21 га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.
Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Қўқон-1912” 4:0, “Қўқон-1912” – “Насаф” 3:0.
"Насаф" сўнгги ўзаро учрашувни шу йилнинг 18 май куни Қаршида ўтказган. Бу учрашув 2:0 ҳисобида якунланган.
Қўқондаги ўзаро баҳсларга оид
Ушбу жамоалар шу пайтгача Қўқонда 10 бор куч синашишган. 4 учрашувда қаршиликлар ғалаба қозонган. 2 учрашувда дуранг қайд этилган ва 4 учрашувда мезбонлар ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 26 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 15:11.
Қўқонда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув
13.09.2018 Қўқон-1912 – Насаф 1:1
21.04.2018 Қўқон-1912 – Насаф 0:0
04.03.2017 Қўқон-1912 – Насаф 1:2
26.08.2016 Қўқон-1912 – Насаф 1:2
16.08.2015 Қўқон-1912 – Насаф 1:3
Фикрлар