Факт!

"Насаф" клуби ОФК кубоги 2-тури доирасида 17 май куни Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Қаршиликлар  ўз тарихида учинчи марта тожик клуби билан куч синашади. 2001/2002 йилги мавсум Осиё Чемпионлар Кубоги мусобақаси иккинчи босқичида "аждарлар" Тожикистоннинг "Умид" Душанбе жамоаси устидан умумий 7:3 ҳисобида ғалаба қозонган (4:1, 3:2).

Рўзиқул Бердиев шогирдларининг бу галги рақиби Хўжанд" эса, 1953-1991 йиллар давомида  собиқ Иттифоқ Иккинчи лигасида иштирок этган. У пайтда жамоанинг асосий вазифаси мамлакатнинг бош жамоаси бўлган "Помир" клубига футболчи етказиб беришдан иборат бўлган.

Жамоа 1992 йилдан буён Тожикистон Олий лигаси иштирокчиси саналади. "Бургутлар" тожик клублари орасида энг совриндор жамоалардан бири ҳисобланади. Рақиб Тожикостон Олий лигасида етти марта кумуш медали, беш марта бронза медали ва  тўрт карра Тожикистон кубоги соҳибига айланган.

"Хўжанд" жамоаси ОФК кубоги 1-турида Туркманистоннинг “Олтин Aср” жамоаси билан куч синашди ва якунда томонлар муроса кўчасини танлашди – 2:2.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар