ФАКТ! "Насаф" ва ОКМК ўртасидаги чемпионат ўйинларида 3 йилдан бери ғолиб номи аниқланмай келмоқда

Бугун Суперлигада 13-тур ўйинлари давом эттирилади. "Насаф" Қаршида ОКМКни қабул қилади. Учрашув старти 20:00 га белгиланган. Ўйинни "Спорт" телеканали орқали жонли эфирга узатиш режалаштирилган.

Аҳамиятлиси, бу жамоалар ўртасидаги Суперлиганинг сўнгги 4 ўйинида ғолиб номи аниқланмай келмоқда. Охирги ғалабани 2020 йил 21 октябрда "аждарлар" қўлга киритганди. Қаршида ўтган беллашувда мезбонлар ишончли ҳисобда зафар қучган - 2:0. 

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" айни пайт турнир жадвалида 21 очко билан 4-ўринда бормоқда. 20 очкоси бор бўлган ОКМК 5-поғонани банд этган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!