Факт! «Навбаҳор» сўнги беш йилда «Бухоро» майдонида фақат бир марта мағлуб бўлган

Бу икки клубнинг йўллари Суперлига (олий лига) ўйинларида 53 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 53 ўйиндан 29тасида наманганликларнинг қўли баланд келган бўлса, 16та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Яна 8 учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “лочинлар” фойдасига. "Навбаҳор" шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 98та тўп киритиб ўз дарвозасидан 60 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўйинларда «Навбаҳор» 95 очкони, «Бухоро» эса 56 очкони қўлга киритган.

Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ҳисоб 2001 йили кузатилган. Наманганда ўтган учрашувда "лочинлар" 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бухороликлар эса жамоамиз устидан фақатгина бир маротба (2009 йил) ўз майдонида дарвозамизга жавобсиз учта тўп киритган.

«Навбаҳор» 2011 йилдан буён «Бухоро» майдонида камида биттадан гол уриб келишади.

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухорода бўлиб ўтган 26та ўйиннинг 12тасида мезбонлар, 9тасида меҳмонлар ғолиб бўлишган. 5та учрашувда ғолиб аниқланмаган.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:

2018 - «Бухоро» - «Навбаҳор» 0:1

2017 - «Бухоро» - «Навбаҳор» 3:3

2016 - «Бухоро» - «Навбаҳор» 3:2

2015 - «Бухоро» - «Навбаҳор» 0:1

2014 - «Бухоро» - «Навбаҳор» 0:2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!