ФАКТ! "Олимпик" бу мавсум Наманганда гол урган илк жамоа

Суперлигада 11-тур баҳслари давом этмоқда.

Кеча тур доирасидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Олимпик" беллашуви бўлиб ўтди. Учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборга молик томони, бу мавсум "лочинлар" Намангандаги ўйинларда нафақат мағлубиятга учрамай келаётганди, балки дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб турганди.

Шу тариқа, "Олимпик" ҳужумчиси Руслан Жиянов Наманганда “Навбаҳор”га гол урган биринчи футболчига айланди.

Қуйида "Навбаҳор" клубининг Наманганда қайд этган натижалари билан танишинг:

1-тур. "Навбаҳор" - "Қизилқум" 3:0

2-тур. "Навбаҳор" - "Металлург" 3:0

4-тур. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 3:0

6-тур. "Навбаҳор" - "Андижон" 1:0

10-тур. "Навбаҳор" - "Сурхон" 1:0

11-тур. "Навбаҳор" - "Олимпик" 2:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!