Факт: Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларида ҳеч қачон ярим финалга чиқа олмаган
Ads

Шу тариқа, ўз олдига олтин медални қўлга киритишни мақсад қилган терма жамоамиз ўз юришларини чорак финалдаёқ якунлашга мажбур бўлди.

Эътиборлиси, ҳозирга қадар ҳеч бир олимпия терма жамоамиз Осиё ўйинларида чорак финалдан нарига ўта олишмаган эди ва Равшан Ҳайдаров шогирдлари планкани кўтара олишмади.

Ўзбекистон  ОТЖнинг Осиё ўйинларида қайд этган натижалар

Пусан-2002: Гуруҳ босқичи (3 ўйин, 1 ғалаба ва 2 мағлубият)

Доҳа-2006: Чорак финал (4 ўйин, 3 ғалаба ва 1 мағлубият)

Гуанчжоу-2010: Чорак финал (5 ўйин, 2 ғалаба ва 3 мағлубият)

Инчхон-2014: 1/8 финал (2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият)

Жакарта ва Палембанг-2014: Чорак финал (5 ўйин, 4 ғалаба ва 1 мағлубият)

Ps: 1951-1998 йилларда Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида миллий терма жамоалар иштирок этган ва шу боис 1994 йилги муваффақият олимпия термамиз  ҳисобига ёзилмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Хаёт Юсупов
27/08/2018 19:58
бунака уйин билан нимани хохлаган эдинглар. хеч нима узгармаган хаммаси уша-уша