Факт! "Пахтакор" ўз уйида бу жамоага ҳеч қачон мағлуб бўлмаган

Ўзбекистон Суперлигаси 18-турида амалдаги чемпион "Пахтакор" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади.

Чемпионатлар доирасида клублар 51 бор тўқнаш келган. "Шерлар" 43 беллашувда зафар қучишган, 4 ўйинда "Металлург" ғолиб чиққан. 4 учрашувда жамоалар дурангга имзо чеккан. “Пахтакор” 135 гол уриб, ўз дарвозасидан 37 тўп олиб чиққан. "Металлург"ни айни пайтда Эрнандес бошқармоқда.

Тошкентдаги ўйинларнинг 23 тасида “шерлар” устун келган, 2 учрашувда дуранг кузатилган. Пойтахтликлар уйдаги баҳсларда "Металлург"га умуман мағлуб бўлмаган. Охирги 13 ўйиннинг барчасида "Пахтакор" ушбу рақибдан устун келган. Сўнгги марта Бекобод жамоаси 2016 йилги мавсумда ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. Ўзаро баҳсларда энг йирик ғалаба - 6:0 натижаси "Пахтакор"га тегишли. 2003 ва 2006 йилларда "шерлар" рақибни шундай натижалар билан доғда қолдирган. Тошкентликларнинг йирик ғалабалари сони жами 17 тани ташкил қилади.

"Металлург"га қарши ўйин 9 сентябрь, жума куни "Пахтакор" стадионида соат 19:30да бошланади. 

"Пахтакор" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Muhiddin
07/09/2022 19:55
Иккаласини хомийи биттами