ФАКТ! “Қўқон-1912” чемпионат баҳсларида “Локомотив”ни бирор марта ҳам мағлуб эта олмаган

Суперлигаси 7-тур доирасидан ўрин олган “Локомотив” - “Қўқон-1912” учрашуви эртага Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Баҳс олдидан "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни тақдим этди. 

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 8 марта тўқнаш келишган. “Локомотив” ўйинларнинг 5 тасида зафар қучган, 3 та баҳсда дуранг қайд этилган.

Тўплар фарқи – 17-6, “Локо” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “темирйўлчилар” 18 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912”нинг очкоси 3 тани ташкил этади.

Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:

09.07.2018 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:2

07.04.2018 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:1

25.10.2017 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 3:0

17.05.2017 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:1

14.10.2016 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 4:0

30.05.2016 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:3

16.10.2015 “Қўқон -1912” – “Локомотив” 2:2

24.05.2015 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:0

Бошланиш вақтлари

“Локомотив” - "Қўқон-1912" учрашуви, эртага Тошкент шаҳридаги “Локомтив” стадионида соат 18:30да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 7-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин "Дўстлик" стадионида соат 16:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!