Факт! “Қўқон-1912” чемпионат доирасида “Қизилқум”ни Навоийда фақатгина бир марта ютган холос

Суперлига 5-тур доирасида "Қўқон-1912" клуби вакиллари Навоийда “Қизилқум” жамоасига қарши майдонга тушишади. "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати ўйинга доир статистик маълумотларни тақдим этди.

17-учрашув

Бугунга қадар бу жамоалар чемпионат доирасида 16 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг ўнтаси навоийликларнинг қўли баланд келган. Бешта учрашувда қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 31-16, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 31 очко, “Қўқон-1912” эса 16 очко тўплаган.

“Қизилқум” майдонида ўтган барча учрашувлар:

22.09.2018 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 1:0
08.03.2018 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 0:2
19.08.2017 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 3:1
09.09.2016 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 1:1
09.05.2015 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 3:1
05.10.2003 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 5:1
16.03.2002 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 3:0
01.04.2000 «Қизилқум» – «Қўқон-1912» 3:2

7561555298965

Ўтган мавсумдаги ўйинлар

Ушбу жамоалар ўтган мавсумда ўзаро бешта ўйин ўтказишди. Учрашувларнинг тўртаси миллий чемпионат баҳсларига тўғри келган бўлса, битта баҳс Ўзбекистон кубоги чорак финалига тўғри келган. Ўйинларнинг учтасида (биттаси кубок доирасида) қўқонликлар ғалаба қозонишган. Ўтган мавсумдаги иккита баҳсда навоийликларнинг қўли баланд келган.

Бошланиш вақти

Мазкур учрашув 19 апрель жума куни “Ёшлар спорт мажмуаси” стадионида соат 18:30 да бошланади. Ўринбосарлар баҳси эса эртага соат 16:00да “Кимёгар” стадионда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!