Факт: "Қўқон-1912" Наманганда бирор марта ҳам ғалаба қозонмаган

Pepsi Суперлига 15-тур ўйинлари доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Қўқоннинг "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилади. "Навбаҳор" расмий сайти ушбу ўйин превьюсини тақдим этди.

Мазкур клублар шу кунгача  жами 25 марта бир-бирларига рўбарў келишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида – 15та ғалаба. Қўқонликлар 6та ўйинда зафар қучишган бўлса, 4та учрашувда жамоалар дурангга имзо чекишган.    

Тўплар нисбатидаги устунлик  жамоамиз томонида: 50-28. Наманганликлар ўзаро ўйинларда 49,  қўқонликлар эса эса 22 очкони қўлга киритишган.

Намангандаги учрашувларда қуйидаги ҳисоблар қайд этилган:
1992 йил

“Навбаҳор” – “Темирйўлчи” – 2:0

1993 йил
“Навбаҳор” – “Темирйўлчи” – 2:1

1994 йил
“Навбаҳор” – “Темирйўлчи” - 1:0

1995 йил
“Навбаҳор” – “Темирйўлчи” - 1:0

1996 йил
“Навбаҳор” – “Темирйўлчи” -  4:1

1998 йил

“Навбаҳор” – “Темирйўлчи” -  4:2

1999 йил
“Навбаҳор” – “Темирйўлчи” – 2:1

2000 йил
“Навбаҳор” – “Темирйўлчи” – 5:4

2002 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 2:0

2003 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 5:1

2015 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 2:1

2016 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 5:1

2017 йил
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 1:1.

Изоҳ: Наманганда ўтказилган 13та учрашувнинг 12тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган, 1та ўйинда дуранг қайд этилган.  
 
Мураббийларнинг 5-тўқнашуви

Ушбу баҳсда эски танишлар – “Қўқон-1912” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ва “Навбаҳор” устози Илҳом Мўминжоновларнинг навбатдаги тўқнашувига гувоҳ бўламиз.

Мўминжонов “Навбаҳор”ни қабул қилиб олганидан бери “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учрата олгани йўқ. Ўтказилган ўйинларнинг иккитасида дуранг қайд этилган, иккита учрашувда “Қўқон-1912″нинг қўли баланд келган.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашуви 10 июнь куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 19:02да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!