
Факт! “Шердор” кетма-кет икки турда ҳам гол ура олмади
Мавсум старти арафасида ўз олдига юқори мақсадларни қўйган Самарқанднинг “Шердор” жамоаси А Про-лигани муваффақиятсиз бошлади.
Бахтиёр Саттаров шогирдлари ортда қолган икки турда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Дастлабки турда “Машъал”ни ўз майдонида қабул қилган “Шердор” жамоаси 90+4 – дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан ва якунда 1:0 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
2-турда эса “Шердор” жамоаси меҳмонда “Хоразм”га қарши тўп сурди. Бу сафар ҳам самарқандликлар муваффақиятсизликга учради ва якунда 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа, “Шердор” икки турдан сўнг А Про-лига жамоалари орасида гол ура олмаган ягона жамоага айланди.
Фикрлар