Факт! "Сўғдиёна" ҳеч қачон "Навбаҳор" майдонида ғалаба қозонмаган
Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларининг Cуперлига (олий лига)сида ўзаро 46 марта учрашишган. Ушбу ўйинларнинг 23 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, “Сўғдиёна” 17 та баҳсда зафар қучган. Қолган 6 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 83-56, “Навбаҳор”фойдасига. Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 75 очкони қўлга киритган бўлса, жиззахликлар ҳисобида 57 очко мавжуд.
“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” клублари ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўшанда "лочинлар" Наманганда жиззахликлар дарвозасига жавобсиз 7 та тўп киритишган эди. Сермаҳсуллик борасида эса 2000 ва 2014 йилги учрашувлар тарихда қолган. Эътиборлиси, ўша ўйинларда дарвозаларга тўққизтадан гол урилган.
2000 йили Наманганда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 6:3 ҳисобида зафар қучишган бўлса, 2014 йили Жиззахда ўтказилган баҳсда “Сўғдиёна” 5:4 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Наманганда ўтказилган сўнгги беш учрашув натижалари қуйидагича:
2014 йил - “Навбаҳор” - “Сўғдиёна” - 4:2
2015 йил - “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” - 1:0
2016 йил - “Навбаҳор” - “Сўғдиёна” - 0:0
2017 йил - “Навбаҳор”- “Сўғдиёна” - 4:1
2018 йил - “Навбаҳор”- “Сўғдиёна” - 2:0
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” шу пайтгача “Навбаҳор” майдонида ғалаба қозона олмаган. Наманганда бўлиб ўтган учрашувларнинг 19 тасида “лочинлар” зафар қучишган бўлса, қолган 4та баҳсда жамоалар дурангга имзо чекишган.
Манба: "Навбаҳор"

Фикрлар