ФАКТ! "Сўғдиёна" ва "Металлург" Суперлигада гол ўтказиб юбориш бўйича етакчи. Кейинги ўринда амалдаги чемпионлар...

Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" баҳси якунланди. Унда томонлар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Жиззах клуби сафида голларга Ҳалилов ва Сердеров муаллифлик қилди. Бекободликларнинг икки голи Ибрагимов ҳамда Ўринбоев номига қайд этилди.

Аҳамиятлиси, мазкур икки клуб бир кўрсаткич бўйича Суперлигада пешқадамлик қилмоқда. "Металлург" ўз дарвозасидан ўн битта тўп олиб чиққан бўлса, "Сўғдиёна"да бу рақам 10 тага тенг.

Ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбориш борасида ушбу жамоалар мутлақ етакчи бўлиб турибди. Улардан сўнг 7 та гол қабул қилиб олган "Пахтакор" ва "Бухоро" жамоалари бу статистикада энг "яхши" натижани қайд этган.

метсўғ

 

Шоҳрух Зоиров тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!