Факт! "Сурхон" АГМКни атиги бир марта мағлуб этган

Роппа-роса 3 ҳафталик танаффусдан кейин ички чемпионат ўйинлари қайтмоқда. АГМКнинг Самарқандда "Сурхон"га қарши бўлажак баҳси Суперлига 4-тур доирасида ўтказилади.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйин тарихи қисқа ва бу 2019 йилги футбол мавсумидан бошланди. Ҳозирга қадар олмалиқликлар термизликлар билан 6 маротаба тўқнаш келган. 2019 йилги мавсум Олмалиқда кечган ўйинда Жўраев ва Шиховнинг голлари АГМКга ғалаба келтирган бўлса, Термизда Исмоиловнинг голи “Сурхон”ни ғолиб қилганди.

Ўтган мавсум биринчи давра доирасидаги баҳсда эса Амановнинг жаримадан киритган голи АГМКга ғалаба келтирганди. Термизда эса Бубаньянинг автоголи АГМКга ғалаба келтирган. Ўтган йилги ўйинларда эса Термизда Жокич ва Олмалиқда Аҳмадалиевнинг голлари "Сурхон" устидан ғалабани таъминлаган.

Ўзаро ўйинларда АГМКда 5 ғалаба ва "Сурхон"да 1 ютуқ мавжуд. 

Ўйинни Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Учрашув 1 апрель куни Самарқанддаги "Динамо" стадионида соат 18:30да бошланади.

АГМК матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!