Фалькао 2-3 ҳафта

"Монако" клуби форварди Радамель Фалькао Франция чемпионатининг 24-турида "Лион"га (3:2) қарши бўлиб ўтган баҳсда жароҳат олгани маълум бўлди.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра ўтказилган тиббий текширувлар 31 ёшли колумбиялик футболчи камида 2-3 ҳафта майдонга тушолмаслигини кўрсатган.

Маълумот учун, Фалькао жорий мавсум монаколиклар сафида жами 29та учрашувда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 23та тўп киритишга муваффақ бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар