Фанат Қаҳрамонов Олимпиада йўлланмаси учун курашни бошлади

Бугун Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақаси боксчилари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа бошланди.

Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) Иорданиядаги турнирда илк жангини мезбон боксчи Осама Мажидга қарши ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, яна бир ҳамюртимиз Ёдгорой Мирзаева ҳам дастлабки жангини ғалаба билан бошлаган эди.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!